Сурияда сурати «уруш тимсоли» номини олган Омран Дакнишнинг 10 яшар акаси Али Дакниш Алеппонинг бомбардимон қилиниши оқибатида олинган жароҳатлардан сўнг ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Алида ички қон кетиши кузатилди, унинг органлари жиддий шикастланганди.
Алеппога қаратилган авиаҳужум оқибатида юзи чанг ва қонга беланган 5 ёшли Омран Дакнишнинг сурати ОАВда 18 август куни пайдо бўлди. Болакай Алепподаги Ал-Кватержи ҳудудида вайрон қилинган бино ичидан қутқариб олинди ва шифохонага ётқизилди.
Ғарб медиасининг маълум қилишича, авиаҳужум ё Россия, ё Сурия авиацияси томонидан амалга оширилган. The Daily Telegraph газетаси бомбардимон айнан Россия самолётлари томонидан амалга оширилганини қайд этмоқда.Россия Мудофаа вазирлиги Алеппода бўлиб ўтган бомбардимонга алоқаси йўқ эканини маълум қилди.
Изоҳ (0)