БМТ бош котибининг Суриядаги махсус вакили Стаффан де Мистура Алепподаги ҳар ҳафталик 48 соатлик «ижтимоий танаффуслар» нафақат кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши, балки Сурия Араб Республикасидаги инқирозни тартибга солишга ёрдам беришига умид қилишини билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Россия тасдиқ жавобини берди, энди сўз навбати Сурия ҳукумати ва мухолифатига ўтади, чунки ярашиш ҳақидаги қарор иккаласи томонидан қабул қилинади. Биз эса шу йўналишда ҳаракат қиламиз», — деди де Мистура.
«Биринчи ижтимоий конвойлар ушбу 48 соат ичида йўлга тушади деб умид қиламан», — деди БМТ бош котиби махсус вакили. У, шунингдек, ушбу 48 соатлик «ижтимоий танаффуслар» ҳар ҳафта амалга оширилишига умид билдирди.