АҚШнинг Балтимор шаҳрида Поло лақабли кучукча 8 ойлик қизчани ёнғин пайтида ҳимоя қилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда, CBS News’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қизалоқнинг онаси ва итнинг эгаси — Эрика Поремски бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига қараганда, у ташқарига чиққанида уй ёна бошлаганини кўрган. Аёл уйга кирмоқчи бўлган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Уй тутунга тўлиб кетган.
Поремски хонимнинг юзи ва қўлларида куйиш бор. Бу жароҳатларни у қизи Вивиананинг олдига киришга уриниш пайтида олган. Аёл ўт ўчирувчилар келишини кутишга мажбур бўлган. Аммо улар келгунига қадар қизалоқни Polo ҳимоя қилган.
Un chien se sacrifie pour un bébé et périt dans les flammes.
— La voix des animaux (@Voixdesanimaux) August 19, 2016
Erika Poremski n’est sortie de la maison que... https://t.co/E3v5ZT27GR
Поремскининг айтишича, кучукча зинадан пастга тушиб, қочиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо у Вивианани ўз танаси билан тўсиб турган — ўт ўчирувчилар қизни ва кучукчани айнан шу пайтда топган.
Қизалоқнинг ҳам юзи ва қўллари куйган, лекин у омон қолган. Поло эса ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)