Самарқанд ва Андижон шаҳарларида 18 август куни ҳаво ҳарорати +33 даражагача кўтарилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра (pdf), бу Ўзбекистон вилоят марказлари орасида пайшанба куни қайд этилган энг салқин ҳаво бўлди.
Шу куни Навоий, Наманган, Фарғона шаҳарларида ҳаво ҳароратининг энг юқори кўрсаткичи +34 даражани, Тошкент, Нукус, Урганч, Бухоро, Жиззах, Гулистон, Қарши шаҳарларида +35 даражани ташкил этди.
Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳри 18 август куни Ўзбекистон вилоят марказилари орасида энг иссиғи бўлди — шу куни шаҳарда ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилган. Қайд этиш жоиз, Бухоро вилоятининг Қоракўл, Навоий вилоятининг Томдибулоқ ва Бузаубай шаҳарчаларида ҳам ҳарорат +37 даражагача кўтарилган.
Самарқанд ва Андижон вилоят марказлари орасида энг салқини бўлган бўлса, тоғли ҳудудлар, хусусан, Қамчиқ довони (+19 даража) ва Чимён ён-бағирлари (+24 даража) ҳарорати +25 даражага ҳам етгани йўқ, Ангрен шаҳрида +31 даражани ташкил этди.
Қайд этиш жоиз, 18 август куни Ўзбекистонда ёғингарчилик қарийб кузатилгани йўқ. Фақат Ангрен шаҳрида момақалдироқ, Қамчиқ довонида бироз ёмғир ва момақалдироқ кузатилди. Энг кучли шамоллар эса Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ ҳудудида кузатилди — бу ерда шамол тезлиги сониясига 20 метрга етди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)