Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилди.
Ҳокимлик расмий сайтига жойланган хабарда таъкидланишича, бу шаҳарда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)