18 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент марказида Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин юз берди. Тошкентда автобуслар нима сабабдан ёняпти?
2. Ўзбекистонлик ўқувчилар математика бўйича халқаро олимпиадада 5 та олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистоннинг бошқа вакиллари кумуш, бронза медалларни ҳамда жамоа мукофотларини қўлга киритди.
3. Янги Nexia’нинг илк харидорларига ўз автомобиллари топширилди. 2016 йил 1 август куни Асакадаги GM Uzbekistan автозаводи конвейеридан эски авлод Nexia автомобилининг сўнггиси чиқди.
4. Буюк Британияда дунёдаги энг катта ҳаво кемаси учирилди. Airlander’нинг ичи гелий билан тўлдирилган бўлиб, «пўстлоғи» ўта мустаҳкам материаллардан ясалган.
5. GM Uzbekistan яна бир бор фойдаланувчиларни Facebook’даги сохта ўйинларга ишонмасликка чақирди. «Ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган ҳар қандай бошқа хабарлар GM Uzbekistan АЖ фаолиятига алоқадор эмас. Диққатли бўлишингизни сўраймиз».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)