Атлантика океанининг жанубий қисмида, Аргентинанинг жануби-шарқий қирғоғи яқинида 7,4 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда, АҚШ Геология хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Ер силкинишларининг эпицентри Жанубий Георгия оролидан шарқроқда, 10 километр ер остида жойлашган эди.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами таҳдиди эълон қилинмади.
Изоҳ (0)