АҚШнинг Аризона штатида истиқомат қилувчи эркак озиқ-овқат дўконига қатнайвергани боис 150 килограмм вазн ташлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Агар Walmart’га кунига уч марта борсанг, 90,7 килограммни куйдирасан. Бу ҳайратланарли, негаки мен илгари ҳеч қачон бунча масофани босиб ўтмаганман», — тан олди Паскуале New York Post’га берган интервьюсида.
Шифокорлар эркакнинг қон босими ва холестерин даражаси ҳаддан зиёд ошиб кетганини маълум қилганидан сўнг у озиш ҳақида ўйлай бошлади. Шунда у зарарли таомлардан воз кечиб, соғлом овқатлана бошлади, лекин бу натижа бермади. Ахийри Паскуале ўзига хос метод ишлаб чиқди: ҳар сафар оч қолганида у энг яқин универсамга йўл олар эди. У ерда эса тайёр овқатлар қаторидан ўтиб кетиб, мева-сабзавот ва ёрмалар харид қиларди.
Дастлабки икки йил давомида Паскуале 90,7 килограмм вазн ташлади. Бу ютуқдан сўнг у тренажёр залига қатнай бошлади.
«Вазним 294,8 килограмм бўлганида спорт билан шуғуллана олмас эдим, негаки тренажёрларга сиғмасдим», — эслайди у.
Жисмоний тарбия туфайли учинчи йилга келиб Паскуале 149,7 килограммга озди.
Изоҳ (0)