Марказий Хитойнинг Хунан провинциясида истиқомат қилувчи Ван Ши 17 ойдан буён фарзандининг дунёга келишини кутмоқда, деб хабар бермоқда «ТАСС». Мазкур ҳомила давомийлиги бўйича Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
«Мутахассисларнинг айтишича, аёллар болаларни 13-ойда дунёга келтирган ҳолатлар бўлган, аммо 17 ой – бунақаси ҳали бўлмаган», – деб аёлнинг турмуш ўртоғи сўзларидан иқтибос келтиради «Чжунго жибао» газетаси.
Хабарда қайд этилишича, Ван Шининг ҳомиладорлиги 2015 йилнинг февраль ойида бошланган ва жуфтлик ноябрь ойида фарзандли бўлишни режалаштирганди. Аммо тўлғоқ белгиланган вақтда бўлмади ва улар кўрикдан ўтиш учун маҳаллий шифохонага мунтазам равишда қатнай бошлади.
Ҳомиланинг 14-ойида шифокорлар боланинг кучсизлиги туфайли кесарча кесишдан бош тортган эди. Эндиликда шифокорлар Ван Ши келаси ойда фарзандли бўлишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)