Рим папаси Франциск 17 август, чоршанба куни Франция республикаси президенти Франсуа Олландни ҳузурида қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олланд Ватиканга ташриф буюришдан аввал Рим марказидаги французларнинг бош католик ибодатхонаси Сан-Луижи-дей-франчезига ташриф буюрди ва у ерда терроризм қурбонларига бағишланган меҳробда ибодат қилди.
Учрашув понтификнинг Павел VI номидаги аудиториум ҳузуридаги ишчи кабинетида бўлиб ўтди. Рим папаси ва Франсуа Олланднинг юзма-юз учрашуви 40 дақиқа давом этди ва Муқаддас ибодатхона матбуот хизматининг маълум қилишича самимий вазиятда кечди.
Аввалроқ Олланд маълум қилганидек, учрашувда Шарқда христианларни ҳимоя қилиш, миграция ва динлараро муносабатлар мавзулари муҳокама этилди.
Франция президенти, шунингдек, Ватикан Давлат котиби (ҳукумат раҳбари) кардинал Пьетро Паролин билан суҳбатлашди. Унга ички ишлар вазири Бернар Казнёв ҳамроҳлик қилди.
Изоҳ (0)