Рио—2016 Олимпиада ўйинларида 70 нафар спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси сафида боксчи Шаҳрам Ғиёсов кумуш медални қўлга киритди. Бокснинг 69 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги мусобақасида иштирок этган Шаҳрам Ғиёсов Риодаги финал беллашувида қозоғистонлик Данияр Елеусиновга имкониятни бой берди.
Қуйида 69 килограммгача бўлган боксчиларнинг тақдирлаш маросимидан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин.
Шаҳрам Ғиёсов финалга қадар 1/16 финалда испаниялик Юба Сиссокони, 1/8 финалда литвалик Эймантас Станёнисни, 1/4 финалда кубалик Роньель Иглесиасни, 1/2 финалда эса марокашлик Муҳаммад Рабиини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик спортчи таслим қилган сўнги икки нафар боксчи мос равишда Олимпия ва Жаҳон чемпионлари ҳисобланарди.
Маълумот учун, ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали бўлган Ўзбекистон терма жамоаси медаллар рейтингида 26-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)