17 август, чоршанба куни Брюссель аэропортидан Камеруннинг Дуалу шаҳрига учишга тайёргарлик кўраётган самолётнинг олти нафар йўловчиси ноқонуний муҳожирни мамлакатдан чиқариб юбораётган полициячиларга қатъий қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Бельгия ОАВлари маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Чет элликлар ва федерал полиция билан иш олиб бориш бюросининг маълум қилишича, самолёт бортида олти киши ғалаён кўтарган, шундан сўнг камерунлик муҳожирни кузатиб бораётган икки полициячи вазиятни тартибга солиш учун ушбу фуқароларни самолётдан туширишга мажбур бўлган. Оқибатда рейс кечикиб парвоз қилди.
Полициячиларнинг ҳодисани тасвирлаб беришича, икки полициячи кузатувидаги муҳожир салоннинг орқа қисмига жойлаштирилган. Барча йўловчилар тўпланганда у бақира бошлаган, шундан сўнг бир неча киши уни ҳимоя қилган. Натижада полиция уч нафар француз, икки нафар немис ва камерунликни самолётдан туширди.
Йўловчиларга нисбатан расмийларга қаршилик кўрсатиш бўйича баённома тузилди.
Изоҳ (0)