Афғонистоннинг Кунар вилоятидаги Асадобод шаҳрида миномётдан ўққа тутилган 50 киши яраланди, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа маъмурият биноси олдида мустақиллик байрамининг нишонланиши чоғида содир бўлди.
Ҳалок бўлганлар орасида икки бола бор.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилди. Қурбонлар сони янада кўпайиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)