Ҳиндистоннинг Бихар штатида қалбаки алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган 12 киши оламдан ўтди. Бу ҳақда, The Times of India газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қалбаки алкоголь қурбонларининг бари Гопалганж округ шифохонасига ётқизилган эди.
Шу йилнинг баҳор ойларида Бихар штатида спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилиш бутунлай тақиқланди. Бунга қадар бу каби қонун Керала, Гужорат ва Нагаленд штатларида жорий этилган эди. Шундан буён штатда спиртли ичимликларни ноқонуний тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда.
Изоҳ (0)