12 август куни Буюк Британия полицияси хитойлик 25 ёшли талабани қўлга олди. У пойабзали ичига пичоқ яшириб Букингем саройига киришга уринган эди, деб маълум қилади «ТАСС».
Шеффилд университетида таълим олаётган Хан Чжан қўлга олинганида қиролича Елизавета II ни ўлдириш мақсадини яшириб ўтирмади. У руҳий хасталикдан азият чекаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Май ойидан буён шунга ўхшаш тўртинчи воқеа кузатилиши. Жумладан, ўтган ҳафта маст эркак панжарадан ошиб тушиб, қўриқчилар уни пайқагунига қадар сарой ҳудудида 15 дақиқа тургани маълум.
Изоҳ (0)