Россияда 12 ёшли қиз Ростов вилоятининг Сальский туманида келиб чиққан ёнғинда тўрт нафар болани қутқаргани учун «Ёнғиндаги жасорат учун» медали билан мукофотланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ёнғин хусусий уйда электр ҳисоблагичдан келиб чиққан эди. Воқеа жойига қутқарувчиларнинг икки отряди йўлланди. Улар етиб келган пайтда олов ошхонани қамраб олган эди. Ёнғин 30 квадрат метр майдонни эгаллади.
Қутқарувчилар етиб келгунига қадар 12 ёшли қиз уй ичидан тўрт болани олиб чиқди. Уларнинг энг каттаси 9, энг кичиги эса 1 ёшда эди.
Изоҳ (0)