Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоевга Туркия билан муносабатларни тиклашга ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Сиз Россия-Туркия муносабатларининг тикланиши ҳақида гапирдингиз. Шу муносабат билан сиз амалга оширган саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдираман. Воситачилик миссиянгизни назарда тутяпман. Кўриб турибмизки, у муваффақиятли якунланди», — деди Путин Назарбоев билан Сочида ўтказилган учрашувда.
«Бугун Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар тикланаётганидан хурсандман», — деб жавоб берди Назарбоев.
Россияга тегишли Су-24 самолётининг Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилишидан сўнг оралари бузилган Анқара ва Москванинг муносабатлари совуқлашиб кетди. Аммо охирги ойларда муносабатлар қайта тикланиб, 11 август куни икки давлат раҳбари Санкт-Петербургда учрашув ўтказди.
Изоҳ (0)