АҚШнинг Apple компанияси Хитой иқтисодиётига киритиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида ушбу давлат ҳудудида Осиё ва Тинч океани минтақасидаги биринчи мустақил илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари марказини ташкил этади. Бу ҳақда 16 август куни корпорация раҳбари Тим Кук ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли билан Пекинда ўтказилган учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Apple Хитойга киритилажак инвестициялар ҳажмини оширади, жумладан, 2016 йил охирига қадар минтақадаги ягона мустақил илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда», — деди у.
Кук корпорациянинг ХХРга киритадиган капитали қандай ҳажмда бўлиши ҳақида аниқ маълумот бермади.
Изоҳ (0)