Таиланд жанубида жойлашган Яла провинциясида 15 августга ўтар кечаси учта портлаш содир бўлди. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Портловчи қурилма заргарлик ва идора ашёлари дўконлари, шунингдек, газета киоскасига жойлаштирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, яна иккита портловчи қурилма топилиб, зарарсизлантирилган.
Полиция бомбалар ҳудудда амал қилувчи айирмачилар томонидан жойлаштирилган деб ҳисобламоқда.
Таиландда 11—12 август кунлари 13 та портлаш юз берди. Ҳужумлар оқибатида тўрт киши қурбон бўлган, 35 киши яраланган. Жабрланганлар орасида Европа мамлакатларидан келган ўн нафар сайёҳ ҳам бор.
Изоҳ (0)