Россиянинг Красноярск ўлкасида ота-она икки фарзанди билан кўлда қайиқда сузаётган пайтида чўкиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимига таяниб.
«Нижнеингашский туманида Шчучье кўлида моторли қайиқ ағдарилиши натижасида бир оила чўкиб кетди. 1987 йилда туғилган эркак, 1986 йилда туғилган аёл, шунингдек, 2008 ва 2009 йилларда туғилган икки бола ҳалок бўлди», — дейилади муассаса хабарида.
Полиция маълумотларига кўра, улар сув ҳавзаси соҳилида ҳордиқ чиқараётган бўлган. Эркак оиласини ўз танишидан ижарага олинган қайиқда сайр қилдирган, аммо уни бошқара олмай қолган. Moторли қайиқ ағдарилиб кетган. Жасадлар топилгани йўқ, ғаввослар кўлнинг тубини текшириб чиқмоқда.
Изоҳ (0)