Рио—2016 Олимпиадасининг финал босқичида иштирок этган Оксана Чусовитина саккиз нафар спортчи орасида еттинчи ўринни қўлга киритди.
Гарчи Оксана медаллардан четда қолган бўлса-да, олимпия ўйинлари тарихига киришга муваффақ бўлди. У мураккаб сакраш машқларини бажаришда ёш рақибалари каби фаоллик кўрсатганига қарамай, очколар сони борасидагина финал ўйинларини бой бериб қўйди ва ўзининг 41 ёшида Олимпиада ўйинларини муносиб якунлай олди.
Изоҳ (0)