Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Бе-200 самолёт-амфибияси Португалиядаги Пенья до Жерис миллий боғини ёнғиндан ҳимоя қилди. Бу ҳақда Россия ФВВ маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вазирлик авиагуруҳининг ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг Пенья до Жерис миллий боғи томонга тарқалишига йўл қўйилмади.
ФВВ матбуот хизмати ходимининг таъкидлашича, россиялик учувчилар оловнинг тарқалишини тўхтатиб, унинг 40 гектардан ортиқ ўрмонни эгаллаб олишига йўл қўймаган.
«ФВВ самолётлари жами 154 тонна оғирликдаги 12 сув ташлашни амалга оширди. Икки Бе-200 самоётининг умумий парвози кун давомида 11 соатдан ошди», — дея аниқлик киритди вазирлик матбуот хизмати.
Бе-200 самолётлари ўта мураккаб вазият юзага келган Мадейра оролидаги ёнғинни ўчиришда иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)