Нью-Йоркнинг Кеннеди номидаги аэропортда дастлабки суриштирув давомида аввалроқ маълум қилинган отишма ҳақидаги хабарларни тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар топилмади. Бу ҳақда аэропорт оператори маълумотига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Шунингдек, Нью-Йорк ва Нью-Жерси Порт бошқармаси аэропортда гильзалар ёки ўқ узилганлигининг бошқа излари топилмаганлигини Twitter’да маълум қилган. Унда эвакуация эҳтиёткорлик юзасидан амалга оширилганлиги таъкидланди.
Нью-Йорк полицияси Twitter’ида маълум қилинишича, аэропорт терминалларида тинтув ўтказиш оқибатида ҳеч нарса топилмаган. Яқин вақт ичида барча терминаллар ўз ишини қайта тиклайди.
15 август тонгида Нью-Йорк расмийлари Кеннеди номидаги аэропортнинг саккизинчи терминалидан одамларни эвакуация қилди. Бунга йўловчиларнинг отишма ҳақида хабар берганлиги сабаб бўлди.
Изоҳ (0)