13 август куни Швейцарияда поезд йўловчиларига уюштирилган ҳужумда террор излари аниқланмади. Бу ҳақда мамлакат полицияси баёнот берди, деб маълум қилмоқда «ТАСС».
«Айни пайтда ушбу акт террорчилик ёки сиёсий мотивларга эга эканлигини кўрсатадиган белгилар аниқланмади», — деди Санкт-Галлен кантони полицияси вакили.
Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Швейцарияда номаълум эркак поезд йўловчиларига пичоқ билан ташланди ҳамда етти кишига жароҳат етказди.
Изоҳ (0)