Нью-Йоркнинг Куинз туманида маҳаллий масжид имоми ал-Фурқон Мавлама Аконжининг ўлдирилишига қарши норозилик сифатида мусулмонлар намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кўчага чиққан ўнлаб мусулмонлар қотиллик нафрат туфайли содир этилганини айтмоқда. Аммо полиция имом ўз дини туфайли ўлдирилганини кўрсатадиган далиллар ҳозирча йўқлигини уқтирмоқда.
Бундан ташқари, полициядаги манбаларга кўра, қотиллик талончилик пайтида содир этилган.
55 ёшли Аконжи АҚШга икки йил муқаддам Бангладешдан кўчиб келган эди. У 64 ёшли ёрдамчиси билан кўчага чиққанида номаълум шахс томонидан отиб кетилди.
Изоҳ (0)