Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг йирик компанияларини сентябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этишга таклиф қилди. Бўлажак йиғилишда канцлер мамлакатдаги муҳожирлар иқтисодиётга интеграция қилиши учун бозор етакчиларини кўпроқ мухожирларни ишга ёллашга чақиради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Саммит давомида Siemens, Evonik, Opel, Volkswagen ва RWE компаниялари Меркелга муҳожирларни ишга жойлаш лойиҳалари бўйича натижаларни тақдим этади. Мазкур компаниялар Wir zusammen («Биз биргамиз») дастуридан ўрин олган.
Аввалроқ Bloomberg 100 га яқин компаниялар ушбу дастурга қўшилгани ва улар 1 800 нафар муҳожирни амалиёт ўташ учун ишга олганини маълум қилганди.
Frankfurter Allgemeine Zeitung’нинг хабар беришича, Франкфурт фонд биржасидаги Германиянинг 30 та етакчи компанияси 54 муҳожирни ишга ёллаганини, шулардан 50 нафарини Deutsche Post ўзига ишга олган.
2015 йилда Германияга 1,1 миллиондан ортиқ муҳожир қочиб келганди. Уларнинг аксарияти жангари ҳаракатлар олиб борилаётган Сурия, Афғонистон ва Ироқдан келган.
Изоҳ (0)