Қрим шарқидаги Қизовул некрополида олиб борилган қазилма ишлари давомида археологлар VI аср «радиоэнага»сини аниқлади. Ушбу ускуна четлари суриладиган билагузукка мустаҳкамланган мис қўнғироқчадан иборат, деб хабар бермоқда «РБК».
«Археология» жамғармаси вакили Павел Гецконинг маълум қилишича, ушбу қўнғироқча гўдакнинг қўлига тақилган, шу йўл билан у қаерда эканлиги аниқланган.
«Бу қадимгиларнинг ўзига хос радиоэнагасидир», — деди археолог.
Артефакт тахминан антик қабрга оид бўлиб, илк ўрта асрларда қабрда ётган гўдак қолдиқлари билан бирга ташқарига олиб ташланган, деб тахмин қилмоқда олимлар.
Изоҳ (0)