Таиландда 12 август, жума куни мамлакатда юз берган бир қатор портлашларга алоқадорликда гумонланаётган бир неча киши қўлга олинди. Бу ҳақда Thai PBS телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қўлга олиш тафсилотлари маълум қилинмаган.
Шунингдек, Таиланд полицияси қироллик ҳудудидаги портлашларга халқаро террорчилик ташкилотларининг алоқадор эканлигини истисно этмоқда. «Вазиятнинг халқаро терроризмга алоқаси йўқ. Бу туризм миллий саноатини вайрон этишга қаратилган маҳаллий қаршиликдир», — деди Таиланд полицияси расмий вакили.
Шу билан бир пайтда мамлакат сайёҳлик полицияси сайёҳлар оммавий тўпланадиган барча ҳудудларда қўшимча полиция постлари пайдо бўлишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд бош вазир Прают Чан-Оча мамлакат ҳудудида янги портлашларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни қабул қилиш ҳақида фармойиш берганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)