Motor1 нашри ихтиёрига АҚШ президенти янги лимузинининг махфий суратлари келиб тушди. General Motors концерни ўзининг Мичигандаги тажриба полигонида Cadillac прототипини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Ҳозирги лимузин сингари янги машина оғир пикап асосида қурилади. Янги автомобиль кенгайган клиренс ва катта ғилдиракларга эга бўлади. Лимузиннинг ташқи кўриниши Cadillac’нинг CT6 седани ва XT5 кроссовери услубида бўлади.
Автомобиль янги АҚШ президентининг 2017 йил 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурациясига тайёр бўлади. Сайловлар 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. АҚШ президентлиги учун Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп кураш олиб бормоқда.
Президентнинг амалдаги The Beast номли Cadillac автомобили 2009 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда.
Изоҳ (0)