Бангладеш полицияси Даккада ҳужумлар режалаштирган беш нафар худкуш террорчини қўлга олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, қўлга олинган жангарилар «Жамоат ал-Мужоҳиддин» террорчи гуруҳи аъзоларидир.
Қўлга олинганларнинг тўрт нафари худкуш, бир нафари эса бомба тайёрлашга масъул эди. Полиция 25 та детонатор ҳамда портловчи ускуналар тайёрлашда қўлланадиган кўплаб материалларни топди.
Изоҳ (0)