Ўзбекистонда 12 август, жума куни иссиқ иқлим шароити сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 12 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +13…+18 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +18…+23 даража, Тошкент шаҳрида +21…+23 даража, қолган ҳудудларда +22…+27 даража илиқ бўлади.
Жума куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +26…+31 даража, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +33…+38 даража, Тошкент шаҳрида +37…+39 даража, қолган ҳудудларда эса +35…+40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)