Ўзбекистонда 11 август, пайшанба куни иссиқ иқлим шароити сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 11 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +13...+18 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +18...+23 даража, Тошкент шаҳрида +21...+23 даража, қолган ҳудудларда +22...+27 даража илиқ бўлади.
Пайшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +26...+31 даража, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +33...+38 даража, Тошкент шаҳрида +37...+39 даража, қолган ҳудудларда эса +35...+40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)