10 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президентининг янги матбуот котиби тайинланди. Хабар беришларича, янги котиб аввал Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида ишлаган.
2. Қамчиқда Spark автомобилининг жарликка қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Тўрт киши эса қутқариб қолинган.
3. Америкалик сузувчи Майкл Фелпс 21 карра Олимпиада чемпиони бўлди. Таққослаш учун, Риодаги икки бронзани ҳисобга олмаса, Ўзбекистон олимпия термаси 1996 йилдан бери барча Ёзги Олимпиадаларда жами 20 та (шундан бештаси олтин) медални қўлга киритган.
4. Фарғоналик деҳқон бир туп олмада 25 хил навли ҳосилни етиштирмоқда. Абдуваҳоб Мирзажонов аслида уста узумчи сифатида ном қозонган.
5. Йигитали Мамажонов — чимилдиқда. Ёнида келинчак билан. Йўғэ?
Изоҳ (0)