Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарларида 9 август, сешанба куни ҳаво ҳарорати +37 даражадан паст бўлмади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда (pdf).
9 август куни Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларида энг юқори ҳаво ҳарорати +37 даражани, Навоий, Гулистон шаҳарларида +38 даражани, Нукус, Урганч, Бухоро, Қарши, Тошкент шаҳарларида +39 даражани, Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри — Термизда эса +40 даражани ташкил этди.
Шу куни Бухоро вилоятининг Жонгелди қишлоғида ва Навоий вилоятининг Томдибулоқ шаҳарчасида ҳам ҳаво ҳарорати +40 даражага етган.
Мамлакат ҳудудидаги 9 августдаги энг юқори ҳарорат Навоий вилоятининг Бузаубай шаҳарчасида қайд этилган — бу ерда ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилган.
Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати бироз кўтарилган, бироқ умумий жазирамага нисбатан барибир салқин иқлим шароити сақланиб қолган.
Хусусан, Қамчиқ довонида ҳарорати +25 даражадан, Чимёнда эса +30 даражадан ошмаган. Шаҳар ва шаҳарчалар орасида энг салқин ҳаво Ангрен (Тошкент вилояти, +33 даража иссиқ) ва Лалмикор (Жиззах вилояти, +34 даража иссиқ)да қайд этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)