Ўзбекистонлик дзюдочи Соиб Қурбонов Рио—2016 Олимпиадасидаги иштирокини 100 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирнинг 1/32 финалидан бошлади.
Унинг бу босқичдаги рақиби Украинадан ташриф буюрган Артём Блошенко бўлиб, ҳар икки спортчи ўртасидаги курашда ўзбекистонлик дзюдочи иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва медаллар учун курашдан чиқиб кетди.
Изоҳ (0)