3 август куни Ҳиндистондан учиб келаётган Emirates компаниясига тегишли Boeing 777 самолёти Дубай аэропортида муваффақиятсиз қўнишни амалга ошириб, ёниб кетганди. UAE Inside таҳририяти авиаҳалокатда омон қолиб, олти кундан сўнг 1 миллион доллар ютиб олган ҳиндистонлик Муҳаммад Башкир Абдул Кхабар ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Унинг бахтли рақамлари EK521 ва 0845. EK521 – Ҳиндистондан Дубайга учган рейс рақами. 0845 – ҳиндистонликка 1 миллион доллар келтирган лотерея чиптаси.
Муҳаммад Башкир Абдул Кхабар лотерея чиптасини ватанига ташрифи давомида Ҳиндистондаги шаҳарлардан биридан сотиб олган. Дубайда автомобиль сотиш билан шуғулланувчи 62 ёшли эркакнинг анъанаси бор экан – у ватанига саёҳат давомида лотерея чиптасини сотиб олади.Кхабар орзиқиб кутган 1 миллион долларлик жек-потни ютиш учун атиги 17 та сафар керак бўлди. Интервьюларидан бирида ҳиндистонлик эркак ёнаётган «Боинг»дан омон қолгани ҳақиқий мўъжиза эканини айтди. У 37 йилдан буён Дубайда яшаб, ишлаб келади. Амирликлар унинг уйи бўлиб қолган. Муҳаммад Башкир Абдул Кхабар фикрича, авиаҳалокатда омон қолгани ва лотереядаги ғалаба унинг нафақага чиқиб, ҳаётдан роҳат олиш учун белги бўлди.
Изоҳ (0)