Афғонистонда «Толибон» жангарилари қўлига тушиб қолган россиялик учувчининг озод этилгани ҳақидаги ахборот текширилмоқда. Бу ҳақда, Россия ТИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили, РФ ТИВ Осиё Иккинчи департаменти директори Замир Кабулов айни пайтда бу ахборотни тасдиқлаш ёки инкор этишнинг имкони йўқлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Афғонистоннинг Лоғар вилоятида Покистоннинг Ми-17 вертолёти «Толибон» жангариларига тегишли ҳудудга мажбурий қўнишни амалга оширди. Экипажнинг етти аъзоси орасида россиялик муҳандис ҳам бор эди. Толиблар уларнинг барини гаровга олди.
Кейинчалик Россиянинг Кобулдаги элчихонаси ушбу ахборотни тасдиқлади.
Бугун, 10 август куни тутқунлар озод этилгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)