64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон вакили Фазлиддин Ғоипназаровнинг биринчи рақиби конголик Дивал Фореле Малонга Дзаламоу эди.

Foto: Sports.uz

Фото: Sports.uz

Мазкур жангда ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 1/8 финал чиптасини қўлга киритди. Бунда конголик боксчи техник нокаут қабул қилиб олди. Бутун жанг давомида Ғоипназаров рақибини уч марта нокаут ҳолатига қадар олиб борди.

Ним чорак финал жангини Фазлиддин Ғоипназаров 14 август куни ўтказади.