Ўзбекистон Республикаси ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 9 август куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда университет ректори Абдумалик Жуманов олий ўқув юрти илмий кенгашининг элчини ўқув юрти фахрий доктори унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб берди ва тантанали равишда унга тегишли дипломни топширди.
Илмий кенгаш қарорига кўра, Фумиҳико Катонинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат муносабатларини изчил ривожлантиришга қўшган шахсий хизматлари шундай эътироф этилган.
Элчи фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)