Ўзбекистонда 10 август куни +38…+40 даражалик иссиқ иқлим шароити сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 10 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +18...+23 даража, Тошкент шаҳрида +21...+23 даража, қолган ҳудудларда +22...+27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
9 август куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +25…+30 даража, Тошкент шаҳрида +37…+39 даража, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +33…+38 даража, қолган барча ҳудудларда +35…+40 даража иссиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)