Дунёдаги энг баланд сувли тепаликдан сирпаниш чоғида ҳалок бўлган Америка конгрессменининг ўғли ўлимига бўйин шикастланиши сабаб бўлган. Бу ҳақда The Kansas City Star маълум қилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларида ушбу ҳодиса билан боғлиқ кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Бола билан қайиқда унга нотаниш бўлган икки аёл ҳам бўлган. Уларнинг юзига енгил шикаст етган ва шифохонага жойлаштирилган.
Канзас штатининг конгрессмени Скотт Швабнинг ўғли Калеб Томас 7 август, якшанба куни Канзас-ситида Шлиттербан аквапаркидаги сувли тепаликдан сирпаниш давомида ҳалок бўлган эди. Ҳодисадан сўнг аквапарк ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилди.
Фожиа Verrückt (немис тилидан таржима қилганда «ақлдан озган») номли сувли тепаликда юз берган. У Гиннеснинг Рекордлар китобига шу турдаги энг баланд аттракцион сифатида киритилган. 50 метрга яқин баландликка эга бўлган ушбу тепаликдан пастга тушиш тезлиги соатига 100 километрдан ошади.
Изоҳ (0)