Хоразм вилоятида ўтказилган қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Хонқа туманида шубҳа остига олинган шахснинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадон чордоғида 2 кг дан зиёд марихуана сақланаётгани фош бўлди.
Бундан ташқари, Хива туманида олдиндан кузатувга олинган шахснинг уйида 2,6 кг дан зиёд марихуана ҳамда 3,7 грамм “гашиш” борлиги аниқланди.
Барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Гиёҳванд моддалар савдоси
Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.
Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Октябрь ойининг 10 куни давомида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатган ва шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланган 32 нафар шахс ушланган.
Изоҳ (0)