2015 йилнинг 10 декабрида Маурисио Макри Аргентина президенти этиб сайланганидан сўнг ҳозирги кунгача мамлакатда 194,4 мингдан ортиқ киши ишсиз қолди. Ушбу маълумотларни Аргентина сиёсий иқтисодиёт маркази тақдим қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, энг кўп ишдан бўшатишлар – 127 минг киши хусусий секторда қайд этилди. Сўнгги ойда хусусий секторда ишдан бўшатишлар 12,53% фоизга ошди. Давлат секторида ушбу кўрсаткич 1,49 фоизга ошган.
Аввалроқ Аргентина ҳукумати 10 минг давлат хизматчиси билан шартномани бекор қилганини тасдиқлаганди. Ишдан бўшатилганларнинг қарийб ярми Макрининг инаугурациядан сўнг ҳеч қандай вазифа бажармаган ва бирор марта ҳам иш жойига келмаган.
Май ойида аргентиналик ишбилармонларнинг мамлакат раҳбари билан ходимларни 90 кун ичида ишдаш бўшатмасликка келишилганига қарамай, ишсизлик сони кўпайиб бормоқда.
Изоҳ (0)