Американинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрида ёш йигит оммабоп Pokemon Go мобил ўйинини ўйнаётган вақтда номаълум киши томонидан отиб ташланди, деб ёзади «ТАСС».
Los Angeles Times маълумотларига кўра, маҳаллий коллежнинг 20 ёшли талабаси Келвин Райли Сан-Францисконинг машҳур порт тумани яқинидаги боғда сайр қилиб, Pokemon Go ўйнаётган пайтда унга номаълум шахс яқин келган ва унинг орқасига ўқ узган. Талаба воқеа жойида вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хабарига кўра, ҳужум қилган шахс Райлини талашга уринмаган, қотилликдан сўнг номаълум томонга қараб қочиб қолган, холос. Полициячилар ишонч билдиришича, ҳодиса сайёҳлар орасида машҳур жойда содир бўлгани туфайли, гувоҳларни топиш қийин кечмайди.