Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Нью-Ҳемпширда тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида рақиби Ҳиллари Клинтонга нисбатан салбий фикрларини яшириб ўтирмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«У буткул норасо, ўзини бошқара олмайдиган одам. Буни тушуниш учун уни кузатиш, у ҳақда ўқиш кифоя. Фуқароларимиз ‘қисқа туташув’ рўй бериши мумкин бўлган инсонни президент сифатида кўришни истайди, деб ўйламайман. Агар у сайловларда ғолиб чиқса, мамлакатни ичидан емиради. Президентлик лавозими учун курашни у бой беради, деб умид қиламиз», — деб таъкидлади Трамп.
Трампнинг сайловолди штаби ҳам танқид ва киноя бобида миллиардердан қолишмаяпти: ижтимоий тармоқларда штаб томонидан тайёрларган ва Клинтон сафдан чиқаётган робот тариқасида тасвирланган ролик пайдо бўлди.
ОАВ республикачилар томонидан Клинтонга бундай ҳужум у миллиардердан машҳурлик бобида ўзиб кетган пайт амалга оширилганини билдирмоқда. Охирги сўровларга кўра, айни пайтда Клинтон учун америкаликларнинг 50 фоизи, Трамп учун эса 42 фоизи овоз беришга тайёр.
Изоҳ (0)