Ҳиндистоннинг Махараштра штатида турар-жой биноси қулаб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Яна камида етти киши вайроналар тагида қолмоқда.
Ҳодиса 7 август, якшанба куни Мумбайдан 20 км шимоли-шарқдаги Бхиванди шаҳрида содир бўлди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, икки қаватли бинода учта оила яшаб келган. Тўрт кишини қутқаришга эришишган.
Бино авариявий ҳолатда бўлган, ҳукумат эса уни яшаш учун хавфли деб топган.
Ҳодиса жойига ҳудуднинг фавқулодда ва қутқарув хизматлари етиб келиб, бино вайроналари орасидан одамларни қидирмоқда ва ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирмоқда.