Россияда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бугунги кунга келиб бизда Зика вируси билан боғлиқ олти ҳолат қайд этилди. Кариб оролларида яна бир маротаба хасталик юқтирилди. Бемор касалхонадан чиқиб улгурди, у ўзини яхши ҳис этмоқда», — таъкидлади Попова.
Жорий йил июнь ойи ўрталарида Россияда Зика безгагига оид бешта ҳолат тасдиқланди ва уларнинг барчаси Доминикан республикасида дам олган фуқароларда кузатилди.
Изоҳ (0)