«Омайс» тўфони Курил оролларига жуда кучли шамол ва жала олиб келади, деб ёзади «Интерфакс».
«Сешанба ва чоршанба кунлари Курил оролларига Тинч океанидан ‘Омайс’ тўфони яқинлашмоқда. Кучли ёмғир ва бўрон шамолига эга бузуқ ҳаво жанубий ва марказий Курил оролларини қамраб олади, сўнг шимолга йўл олади», — дея маълум қилди Сахалин гидрометеохизмати.
Ўз навбатида, Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сахалин вилояти бўйича бош бошқармаси 9 август, сешанба куни кечқурун ва чоршанбага ўтар кечаси Жанубий Курил ва Курил тумани ҳудудларида кучли ва жуда кучли шамол кутилиши ҳақида хабар берди. 10 август, чоршанбага ўтар кечаси ва тонгда тезлиги сониясига 28—33 метрга етувчи кучли шамол прогноз қилинмоқда.
Қутқарувчилар фуқароларга аҳоли пунктларини тарк этмасликни, сайёҳларга эса ёмғирли ҳаво ўтиб кетгунича кутиб туришни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)