Мексикада 38 киши кўчки қурбони бўлди. Бу ҳақда 8 август, душанба куни «Интерфакс» маълум қилди.
Кўчкиларга «Эрл» тропик довули сабаб бўлди. Унинг асоратларидан энг кўп Пуэбла штати жабрланди: бу ерда 28 киши ўлгани қайд этилган. Уларнинг деярли барчаси Уаучинанго шаҳрида истиқомат қилган бўлиб, уйлари лой ва тош остида қолган. Яна 10 қурбон Веракрус штати ҳисобига тўғри келмоқда.