Оклахома штатида (АҚШ) поезднинг темир йўл кесишмасидан ўтаётган енгил автомобиль билан тўқнашуви туфайли тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси Пото шаҳри яқинида рўй бергани билдирилмоқда. Салонида беш киши, жумладан, уч нафар ўсмир бўлган автомобиль ҳайдовчиси поезд яқинлашаётган пайт темир йўл кесишмасидан ўтишга улгурмади. Бунинг оқибатида таркиб бор тезликда машинани босиб ўтди.
Автомобилда бўлган тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлди, бир ўсмир оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фожиа тафсилотларига аниқлик киритмоқда.